Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Кейин улар шундай айтишади: “Эҳ–ҳа, бу халқ ота–боболарининг Худоси билан қилган аҳдидан кечди. Эгаси уларни Мисрдан олиб чиққанда улар билан бу аҳдни тузган эди. Эгамиз Исроилни саҳродан, Увиллайдиган даштдан топиб олди. Уни Ўз бағрига олди, Унга ғамхўрлик қилиб, Кўз қорачиғидай сақлади. Ҳозир ажойиб бўлиб турган уйнинг ёнидан ўтганлар бунинг аянчли аҳволини кўрганда, даҳшатга тушиб: «Нимага уларнинг Эгаси бу юртни ва бу уйни мана шу аҳволга солди экан–а?» деб қотиб қолади. Сўнг яна ўзлари шундай хулоса чиқарадилар: «Эҳа, улар ота–боболарини Миср юртидан олиб чиққан ўзларининг Эгаси Худодан юз ўгирдилар–ку! Бошқа худоларга эргашиб, ўша худоларга топиниб, хизмат қилдилар–ку! Қилмишларига яраша ўзларининг Эгаси уларнинг бошига шу кўргиликларни солибди–да.»” Тутган йўлингиз, қилган қилмишингиз дастидан Бу кулфат бошингизга келди–ку! Жазоингиз шудир. Оҳ, нақадар аччиқ бўлмаса бу кулфат! Нақадар юракни эзади–я!” Эй Исроил, ўз бошингга ўзинг бало орттирдинг, Ахир, Менга — Ўз Мададкорингга қарши чиқдинг.
Выбор основного перевода