Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мен Эгангиз Худоман. Сизлар бундан буён қул бўлмаслигингиз учун Мен сизларни Мисрдан олиб чиққанман. Қаддингизни ростлаб юришингиз учун бўйинтуруғингизни синдирганман. Сизлар борадиган юртдаги халқлар бошқа худоларга сиғинади. Уларнинг юртини қўлга киритганингиздан кейин тоғ чўққиларидаги, қирлардаги ва ҳар бир яшил дарахт остидаги саждагоҳларини бузиб, йўқ қилинглар. “Синдирайлик улар солган кишанларни, Олиб ташлайлик бўйнимиздан сиртмоқларни.” Эй Қуддус! Қаерга ғойиб бўлди сенинг садоқатинг?! Қандай қилиб фоҳишага сен айландинг?! Ахир, олдинлари халқинг солиҳликка, адолатга ташна эди! Энди эса шаҳрингда фақат қотиллар қолди! Ҳар бир ям–яшил дарахт остида Шаҳват билан гуноҳга берилдингиз! Дарё бўйларида, қоялар ковагида Ўз фарзандларингизни қурбонлик қилдингиз! Баланд, буюк тоғда ётоқ қурасиз, Қурбонлик келтирай деб, ўша ерга чиқасиз. Эй Исроил, бошқа худоларнинг кетидан югуравермагин, Чориғинг йиртилгунча, томоғинг қуригунча Улар кетидан юравермагин. Лекин сен шундай дединг: «Гапирганинг бефойда, Ахир, мен ўша худоларни севиб қолдим, Уларнинг кетидан бормасам бўлмайди.» Атрофингдаги яланг қирларга назар солиб, қара! Сен фоҳишалик қилмаган бирор жой қолдими?! Сен йўл бўйларида ўтириб, ўйнашларингни кутдинг. Чўлда босқинчилик қилишга шай турган қароқчидай бўлдинг. Менга қилган бевафолигинг ва фосиқлигинг билан, Бутун юртни ҳаром қилдинг. Шоҳ Йўшиё даврида Эгамиз менга шундай деди: “Бевафо Исроилнинг қилмишларини кўрдингми? Ҳар бир баланд тепаликда ва ҳар бир яшил дарахт остида у фоҳишалик қилди. Ҳатто фарзандларингиз ҳам баланд қирлардаги ва серсоя дарахтлар остидаги қурбонгоҳларга бориб, Ашеранинг устунларига сажда қилишади. Сарвари Олам шундай демоқда: “Ўша куни Мен халқимнинг бўйнидаги бўйинтуруқни синдираман, кишанларини узиб ташлайман. Менинг халқим энди ҳеч қачон ажнабийларга қул бўлмайди. Уларнинг жасадлари бутлари орасида, қурбонгоҳлари атрофида, ҳар бир баланд тепаликда, барча тоғ чўққиларида, ҳар бир яшил дарахту серсоя эман остида — халқим бутларга атаб хушбўй тутатқилар тутатган ҳар бир жойда ётади. Ўшанда омон қолганлари Эгаси Мен эканлигимни билиб оладилар.
Выбор основного перевода