Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ўша пайтда шоҳ Охоз Оссурия шоҳидан ёрдам сўраб, ҳузурига одам жўнатди, Оссурия шоҳи Тиғлатпиласар келиб, Охозга ёрдам бериш ўрнига зулмни кучайтирди. Охоз Эгамизнинг уйидан, шоҳ саройидан ва аъёнларнинг уйидан қимматбаҳо нарсаларни олиб, Оссурия шоҳига ўлпон қилиб берди. Бироқ бу ҳам ёрдам бермади. Аммо фиръавннинг ҳимояси уларга шармандалик бўлади, Мисрнинг бошпанаси уларни уятга қолдиради. Энди нега Мисрга борасан? Нил сувидан ичиш учунми?! Нечун Оссурияга йўл оласан? Фурот сувидан ичиш учунми?! Шундай экан, қандай қилиб: «Булғанмадим», деб айтасан?! Нега «Баалга сиғинмадим», дейсан?! Водийда қилган ишларингга қара, Қилган қилмишларинг ҳақида ўйлаб кўр, Сен ҳирси қўзиган урғочи туяга ўхшайсан, Ўзингни у ёқдан–бу ёққа урасан. Эй вафосиз қиз, Қачонгача иккиланасан?! Эгамиз дунёда янги бир нарса яратади: Исроил Ўз Худосига чирмашиб олади. Эфрайим гармсел боқиб юрар, Кун бўйи шарқдан эсган шамол кетидан қувар. Ёлғону зўравонликни у орттирар. Оссурия билан сулҳ тузиб, Зайтун мойини Мисрга жўнатар.
Выбор основного перевода