Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шунда Эгамиз Ўз халқидан сўрайди: “Ишонган худоларингиз қани?! Сиз паноҳ олган қоянгиз қани?! Сизлар ўшаларга қурбонлик ёғидан едирдингиз, Назр шаробидан ичирдингиз. Энди улар келиб, сизларга ёрдам берсин! Ўшалар сизга қалқон бўлиб кўрсин! Бориб, ўзларингиз танлаб олган худоларингизга илтижо қилинглар. Қийналганингизда улар сизларга нажот беришсин. Эй халқларнинг омон қолганлари, Йиғилинглар, яқинлашиб, бирга келинглар! Ёғоч бутларини олиб юрадиганлар, Қутқармайдиган худога ибодат қиладиганлар Ҳеч нарсани англаб етмайдилар. Эй Яҳудо халқи, шаҳарларингиз сони қанча бўлса, худоларингиз ҳам шунчадир. Қуддусдаги кўчалар қанча кўп бўлса, қурбонгоҳларингиз ҳам шунчадир. Сизлар бу қурбонгоҳларни жирканч Баалга қурбонликлар келтириш учун қургандингизлар.
Выбор основного перевода