Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шундай насл борки, ўзининг назарида пок, лекин ифлослигидан тозаланмаган. Шуниси етмагандек, Хиннум сойлигидаги Тофатда саждагоҳлар қурдилар. У ерда ўз ўғилу қизларини оловда куйдирдилар. Аммо Мен уларга буни амр қилмаганман, бунақасини хаёлимга ҳам келтирмаганман. Қараб туринг! — деб айтмоқда Эгамиз. — Шундай кунлар келадики, одамлар бу жойни Тофат ёки Хиннум сойлиги деб атамайди. Бу жой «Қирғин водийси» деб ном олади. У ерда кўп мурдалар дафн қилинади, мурдалар кўплигидан қабрларга жой етмай қолади. Аксинча, юракларининг ўжарликларига итоат қилдилар, ота–боболари ўргатгандек Баалга сиғиндилар. Хиннум сойлигида Баалга саждагоҳлар қурдилар. У ерда ўғил–қизларини Мўлахга қурбонлик қилиб, оловда куйдирдилар. Мен уларга бундай жирканч ишни амр қилмаганман, бу ҳатто хаёлимга ҳам келмаган. Натижада бу қилмишлари туфайли Яҳудо халқи жазога лойиқ бўлди.
Выбор основного перевода