Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эвоҳ, эй Исроил, сени туққан Худони эсламадинг, Сени дунёга келтирган Қояни унутдинг. Мисрда буюк ишлар қилган Нажоткори Худони унутдилар. Ахир, сен нажоткоринг Худони унутдинг, Паноҳ бўладиган Қоянгни эсламадинг. Мана, сен ёқимли ўсимликлар экасан, Бегона кўчатларни ўтқазасан. Эгам туфайли мен буюк шодлик топаман, Худойим деб қалбим жўш уради. Зотан, У мени нажот либоси билан ўради, Зафар кийимини менга кийдирди. Мен тож кийган куёвга ўхшайман, Зеб–зийнат билан безанган келиндайман. Яп–яланг қирлар узра фиғон эшитилмоқда, Исроил халқи доду фарёд солмоқда. Зотан, улар ҳақ йўлдан озган эдилар, Ўзларининг Эгаси Худони унутиб юборган эдилар. Лубнондаги қорлар ҳеч эриганми?! Азим чўққиларни ҳеч тарк этганми?! Унинг муздек сувлари ҳеч адо бўлганми?! Мен устингга қаҳримни ёғдираман, лашкарлар сени шафқатсизларча жазолайдилар. Улар бурнинг ва қулоқларингни кесиб ташлайдилар, омон қолган ҳар бир одамни қиличдан ўтказадилар. Ўғил–қизларингни асир қилиб оладилар, омон қолганларни ёндириб юборадилар. Исроил ўз Яратувчисини унутиб, саройлар қурди. Яҳудо кўплаб шаҳарларни мустаҳкам қилди. Мен эса шаҳарларига ўт қўяман, Қалъаларини оловга ем қиламан.”
Выбор основного перевода