Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шу сабабдан Еремиёни калтаклатиб, Эгамиз уйининг ҳовлисидаги Юқори Бенямин дарвозаси томонда кишанлаб қўйишни буюрди. У сизларни заҳарли илонлар, чаёнларга тўла ўша баҳайбат ва қўрқинчли саҳродан, сувсиз, тақир жойлардан олиб ўтди. У ерда сизлар учун қоядан сув чиқарди. Эгамиз Исроилни саҳродан, Увиллайдиган даштдан топиб олди. Уни Ўз бағрига олди, Унга ғамхўрлик қилиб, Кўз қорачиғидай сақлади. Шунда халқ ўтган кунларни, Мусонинг даврини эслаб, шундай деди: “Ота–боболаримизни ва уларнинг чўпонларини денгиздан ўтказган қани? Ўз Муқаддас Руҳини уларнинг орасига юборган қани? Ажойиб қудратли қўли билан Мусонинг ўнг қўлидан тутган қани? Ўзининг номини шарафлай деб, Уларнинг олдидаги сувни иккига бўлган қани?” Эгамиз уларни денгиз тубидан олиб ўтди. Текис жойда юрган отдай Улар ҳеч қоқилмасдан ўтди. Аммо Эгангиз Худо — Менман. Эй Исроил, сени Мисрдан олиб чиққанман. Мендан бошқа Худони сен билмайсан, Мендан бошқа йўқдир нажоткоринг.
Выбор основного перевода