25
Эй Исроил, бошқа худоларнинг кетидан югуравермагин, Чориғинг йиртилгунча, томоғинг қуригунча Улар кетидан юравермагин. Лекин сен шундай дединг: «Гапирганинг бефойда, Ахир, мен ўша худоларни севиб қолдим, Уларнинг кетидан бормасам бўлмайди.»
У сизларни қирқ йил саҳрода олиб юрди. Шу даврда кийимингиз эскирмади, оёғингиздаги чориғингиз тўзимади.
Бошқа худоларга сажда қилиб, Унинг рашкини келтирди. Жирканчли бутлар билан Унинг ғазабини қўзғатди.
Фақатгина гуноҳингни тан олгин: сен Эганг Худога қарши бош кўтардинг, ҳар бир яшил дарахт остида бегона худоларга сажда этиб, зино қилдинг, Менинг гапимга кирмадинг, — деб айтмоқда Эгамиз.»”
Эгамиз бу халқ ҳақида шундай демоқда: “Улар ўзларини сира тия олмайдилар, Дайдиб юришни ҳақиқатан яхши кўрадилар. Шунинг учун Мен улардан рози эмасман, Энди қабиҳликларини ёдга оламан, Гуноҳлари учун уларни жазолайман.”
Аммо улар: «Гапирганинг бефойда!» дейишади. «Биз барибир хоҳлаганимиздай яшаймиз, ёвуз юракларимизнинг ўжарликларига итоат қилаверамиз», деб айтишади.”