Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мана, Зўван шаҳзодалари аҳмоқ бўлдилар, Нуф шаҳзодалари алдандилар. Мисрни ўз қабила бошлиқлари йўлдан урдилар, Мана, халқимнинг аъёнлари Зўванга етиб келдилар, Элчилар Ханесга кириб келдилар. Улар Эгамизнинг амрига итоат қилмай, Мисрга жўнаб, Тахпанхас шаҳрига етиб бордилар. Тахпанхасда Еремиёга Эгамизнинг қуйидаги сўзи аён бўлди: “Яҳудийларнинг кўзи олдида катта тошларни ол. Бу тошларни Тахпанхас шаҳридаги фиръавн саройининг кираверишига, ҳовлидаги ғишт йўлаги остига кўмиб қўй. Мисрнинг шимолидаги Мигдол, Тахпанхас ва Нуф шаҳарларида, шунингдек, Мисрнинг жанубида истиқомат қилаётган яҳудийлар тўғрисида Еремиёга Эгамиз шу сўзини аён қилди. Ҳолдан тойган қочоқлар Хашбон шаҳри соясида тўхтайди. Аммо олов чиқади Хашбон шаҳридан, Аланга чиқади шоҳ Сихўннинг шаҳридан. Ёнғин бутун Мўаб юртини ямлаб ютади, Исёнкор одамларнинг бошини ейди.
Выбор основного перевода