Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамизнинг фармонларидан, огоҳлантиришларидан ва оталари билан қилган аҳдидан юз ўгириб, бетайин худоларга сажда қилгани учун ўзлари ҳам бетайин бўлиб қолгандилар. Эгамиз: “Атрофингиздаги халқларга ўхшаб яшаманглар”, деб уларга амр берса ҳам, ўша халқларнинг одатларига кўра, яшайверардилар. Яна нима қилишим керак эди узумзор учун? Унга қилмаганим яна не қолди?! Узумларнинг пишишини кутганимда, Нега ҳосил итузум бўлди?! Халқим фарёд этмоқда, Юрт бўйлаб дод–войлари эшитилмоқда: “Наҳотки Эгамиз Қуддусни тарк этган бўлса?! Наҳотки Шоҳимиз Сионда бўлмаса?!” Эгамиз шундай жавоб берди: “Улар бутлари билан қаҳримни келтирдилар–ку! Яроқсиз бегона тасвирлари билан Мени ғазаблантирдилар–ку!” Менинг халқим эса Мени тарк этди, Улар беҳуда бутларга тутатқи тутатдилар. Бутлари туфайли халқим қоқилди, Азалий йўлидан адашди. Тўғри йўлни тарк этиб, сўқмоқлардан юриб кетди. Эгамиз демоқда: “Эй халқим, сенга Мен нима қилдим?! Сенга тушдими бирор оғирлигим?! Қани, жавоб бергин–чи Менга! Мен сизларни Миср юртидан олиб чиққан эдим–ку, У ердаги қулликдан халос этган эдим–ку. Олдингизга юборгандим йўлбошчиларни — Мусо, Ҳорун ва Марямни.
Выбор основного перевода