Азизим Исроил семириб, ўжар бўлди. У семириб, шишиб кетди, охири бўкиб қолди. Ўзини яратган Худодан юз ўгириб, Ўз нажот Қоясини хор қилди.
Мен сизларга яширин жойда, Зимзиё юртда гапирмадим. Мен Ёқуб наслига: «Бўш жойлардан Мени қидиринг!» деб айтмадим. Мен Эгангизман. Ҳақиқатни айтаман, Тўғрисини эълон қиламан.