Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Бундай ишлар қилиб ўзингизни булғаманг. Мен олдингиздан ҳайдаётган халқлар мана шундай ишлари туфайли булғанган эдилар. Натижада бутун юрт ҳаром бўлиб кетди. Мен юртни жазоладим, юрт эса у ернинг халқларини қусиб юборди. Ерни фақат вақтинчага сотинг, чунки ер Меникидир. Сизлар эса Менинг еримда яшаб юрган мусофир ва келгиндисизлар. Порон чўлидаги Кадешга — Мусо, Ҳорун ва бутун Исроил жамоаси олдига келишди. Уларга кўрган–билганларини айтиб, ўша юртнинг меваларини кўрсатишди. Бугун мен сизларга бераётган амрларни битта қолдирмай бажаринглар, шунда яшайсизлар, кўпаясизлар. Эгамиз ота–боболарингизга қасам ичиб, бераман, деб ваъда қилган юртга кирасизлар. Ўша юртни мулк қилиб оласизлар. У сизларни ҳосилдор юртга олиб боради, у ерда ирмоқлар, булоқлар, водий ва қирларда ер остидан чиқадиган сувлар бор. Буғдой, арпа, узум, анжир, анор, зайтун мойи ва асал ўша юртда мўлдир. У ерда тўйиб нон ейсизлар, ҳеч нарсага муҳтож бўлмайсизлар. У ер шундай бир юртки, қоялардан темир, қирларидан мис чиқарасизлар. Ўша ерда еб тўйганингизда, сизларга берган ҳосилдор юрт учун Эгангиз Худони олқишланглар. Саждагоҳлари билан улар Худони ғазаблантирдилар, Бутлари билан Унинг рашкини қўзғатдилар. Ҳа, ўзларининг ўғил–қизларини Канъон бутларига қурбон қилиб, Бегуноҳ қон тўкдилар. Уларнинг қони юртни ҳаром қилди.
Выбор основного перевода