Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шуниси етмагандай, Оммон халқи Яҳудо, Бенямин ва Эфрайим қабилаларига ҳам ҳужум қилмоқчи бўлиб, Иордан дарёсининг нариги қирғоғига ўтиб олган эди. Бундан қаттиқ ташвишга тушган Исроил халқи: — Биз гуноҳ қилдик! — дея Эгамизга фарёд қилди. — Биз ўз Худойимиздан юз ўгириб, Баалнинг тасвирларига сиғиндик. Сен ўзингдан олдин ўтганларнинг ҳаммасидан ҳам кўп ёмон ишлар қилдинг. Ўзинг учун бошқа худоларнинг тасвирларини ясаб, Мени ғазаблантирдинг. Мендан юз ўгирдинг. Эй Эгамиз, кулфатда қолганларида Улар Сенга юз бурдилар, Сенинг танқидларинг остида эгилдилар. Исроил тош ва ёғочдан ясалган худоларга сиғиниб, зино қилган эди. Енгилтаклик билан фоҳишалик қилиб, юртни ҳаром этган эди. Шарқдан эсган шамол каби, Мен уларни душманлари олдида сочиб ташлайман. Бошларига кулфат тушган куни Уларга орқа ўгираман, Уларга назар солмайман.” Сен «Лубнон» саройида яшаб юрибсан, Садр дарахтлари орасида ин қургансан, Аммо туғаётган аёл каби дард чекасан, Азобдан инграйсан.” Улар ёғоч бутдан ваҳий сўрашади. Таёқдан панд–насиҳат олишади. Шаҳвоний ҳирс уларни йўлдан урди, Улар Мен, Худосига бевафо бўлдилар.
Выбор основного перевода