Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Фосиқларнинг гуноҳкорлиги ҳақида Юрагимда бир башорат бор: Гуноҳкор инсон Худодан қўрқмайди. Юзлари гувоҳлик бериб турар, Улар Садўм каби гуноҳларини ошкор қилар. Ҳа, гуноҳларини улар яширмас. Эҳ, ўзлари бошларига келтирар кулфат! Уларнинг ҳолига вой! Эй садоқатсиз фарзандларим, орқага қайтинглар! Бевафо қалбингизга Мен шифо бераман. Сизлар Менга шундай дейсизлар: «Мана, олдингга қайтяпмиз, Ахир, Эгамиз Худо Сенсан. Шунинг учун ўрмондан чиққан шер уларни ўлдиради, Чўлдан келган бўри уларни ғажиб ташлайди. Қоплон уларнинг шаҳарлари олдида писиб туради, Шаҳардан чиққан ҳар бир одамни тилка–пора қилади. Ахир, улар кўп гуноҳ қилдилар, Худога кўп хиёнат этдилар. Гуноҳларимиз бизга қарши гувоҳлик берса–да, Ўз номинг ҳақи–ҳурмати бизга раҳм қил, эй Эгам. Ахир, биз Сенга кўп хиёнат қилдик, Сенга қарши гуноҳ ишлар қилдик. Исроилнинг мағрурлиги ўзига қарши гувоҳлик беряпти, У жиноятлари туфайли қулайди. Яҳудо ҳам у билан бирга йиқилади. Қачон қараманг, улар Мендан юзини ўгиришади. Пайғамбарларим халқни Менга қайтишга даъват қилса–да, Халқ Мендан — Худойи Таолодан мадад тиламайди.
Выбор основного перевода