Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Тамара қайғудан бошига кул сочиб, устидаги узун либосини йиртиб ташлади. Уятдан юзини қўли билан тўсиб, фарёд солганича кетди. Навухадназар Зидқиёни Бобилга олиб кетади. Мен Зидқиёни жазоламагунимча Зидқиё ўша ерда қолади, — деб айтмоқда Эгамиз. — Агар Бобилликларга қарши жанг қилсангизлар, мағлуб бўласизлар.»” Исроил халқининг Худоси — Эгамиз шундай демоқда: “Худонинг сўзини билмоқчи бўлиб, икковингизни олдимга юборган Яҳудо шоҳига шундай деб айтинг: сизларга ёрдам бермоқчи бўлиб келаётган фиръавн лашкари ўз юрти — Мисрга қайтиб кетади. Бобилликлар эса Қуддусга қайтиб келиб, шаҳарга қарши жанг қиладилар. Улар шаҳарни қўлга олиб, ёндириб юборадилар.” Эгамиз яна шундай демоқда: “Бобилликлар энди қайтиб келишмайди, деб ўзларингизни алдаманглар, чунки улар албатта қайтиб келишади. Борди–ю, сизлар Бобилликларнинг бутун лашкарини мағлуб қилганингизда ҳам, уларнинг чодирларида қолган ярадорлар келиб, шаҳрингизга ўт қўйган бўларди.”
Выбор основного перевода