Эгамизнинг қонуни мукаммалдир, Бизга янги куч ато этади, Эгамизнинг фармонлари ишончлидир, Соддаларга донолик беради.
Фармонларингдан лаззат оламан, Каломингни мен унутмасман.
Кулфатда қолганимда шу менга тасалли беради, Сенинг ваъданг менинг ҳаётимни сақлайди.
Айтган ҳар бир сўзингга ташна эдим. Сўзларингдан шодланар эдим, Сўзларинг дилимга қувонч бағишлар эди. Зеро, мен Сенга тегишлиман, Эй Парвардигори Олам — Эгамиз.