Уларга ўгит берсин деб, эзгу Руҳингни бахш этдинг, уларнинг оғзидан маннани узмадинг, чанқоқлари босилсин деб, сув бердинг.
Қўлларинг мени яратган, барпо қилган, Амрларингни ўрганишга менга идрок бергин.
Чунки доноликни Эгамиз беради, билим ва идрок Унинг оғзидан чиқади.
Агар бирортангизга донолик етишмаса, Худодан сўранг, У беради. Чунки сўраганларнинг ҳаммасига Худо сахийлик билан, беминнат беради.