Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Тортган жазоим менга сабоқ бўлди, Шу орқали фармонларингни ўргандим. Эфрайимнинг ҳасратини эшитдим: «Мени жазоладинг, ўзимга сабоқ олдим. Мен ўжар бир бузоққа ўхшаган эдим. Мени қайтар, олдингга қайтиб борай, Ахир, Эгам Худо Сенсан. Сендан юз ўгирганимдан пушаймон бўлдим, Эс–ҳушимни йиғиб олгач, кўксимга урдим. Ёшликда иснодга қолганим туфайли Шармандаю шармисор бўлдим.» Улар ўз айбини бўйнига олгунча, Чин дилдан Менга интилгунча, Мен Ўз маконимга қайтиб кетаман. Балки қайғули дамларида улар Менга қайтишар.” Жисмоний оталаримиз қисқа вақт давомида, бизни ўз билганидай тарбиялаган эдилар. Худо эса бизнинг манфаатимизни кўзлайди. Биз У каби муқаддас бўлишимиз учун Худо бизни тарбиялайди. Одам тарбия олаётганда хурсанд бўлмайди, аксинча, қайғуради. Аммо бундай тарбияни олган одам кейинчалик тинч–тотув ва солиҳ ҳаёт кечиради. Шайтон тўдасидан бўлганларни нима қилишимни ўзинг кўрасан. Улар ўзларини Худонинг халқи деб атайдилар, аммо гаплари ёлғон, улар Худонинг халқи эмаслар. Мен уларни шундай кўйга соламанки, келиб сенинг оёғингга йиқиладилар. Мен сени қанчалик севганимни билиб оладилар.
Выбор основного перевода