Эй Эгам, суянган Қоям, Қутқарувчим! Оғзимдан чиққан сўзлар, Юракдаги ниятларим Сенга маъқул бўлсин.
Эй Эгам, Сенга олқишлар бўлсин, Фармонларингни ўргатгин менга.
Эй Исроил, Эганг Худога қайтгин! Ахир, гуноҳ туфайли сен қуладинг.
Шундай экан, Исо орқали Худога ҳамду сано назрларини тақдим қилаверайлик. Исони Раббимиз деб эътироф этишимиз Худога қурбонликдай бўлсин.