Шунда Ёшуа халққа деди: — Сизлар, Эгамизга хизмат қиламиз, деб қарор қилдингиз. Бунга ўзингиз гувоҳсиз. — Ҳа, гувоҳмиз, — деб жавоб берди халқ.
Ҳатто қоқилса ҳам йиқилиб тушмайди, Эгамиз мадад бериб, қўлидан ушлайди.
Чунки улар илм–маърифатдан нафратландилар, Эгамиздан қўрқишни рад этдилар.
Зарур бўлган биттагина нарса бор. Марям ўзи учун энг яхшисини танлади ва бу ундан тортиб олинмайди.