Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгам Худо амр қилгандай, сизларга фармонларни ва қонун–қоидаларни ўргатдим. Мулк қилиб олаётган ўша юртда буларга риоя қилинглар. Мана шу фармонлар ва қонун–қоидаларни битта қолдирмай бажаринглар, токи сизларнинг ақл–идрокингизни бошқа халқлар кўрсин. Улар бу қонунлар ҳақида эшитиб: “Ҳа, ҳақиқатан бу буюк халқ доно, ақл–идроклидир”, деб айтсин. Эгамизнинг қонуни мукаммалдир, Бизга янги куч ато этади, Эгамизнинг фармонлари ишончлидир, Соддаларга донолик беради. Эгамизнинг буйруқлари тўғридир, Қалбларни шодликка тўлдиради, Эгамизнинг амрлари равшандир, Улар кўзларга нур беради. Эгамиздан қўрқиш покликдир, Бу то абад давом этади. Эгамизнинг қоидалари ҳақиқатдир, Ҳаммаси ғоят адолатлидир.
Выбор основного перевода