Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Фиръавн шундан сўнг Мусо билан Ҳорунни чақиртириб келиб шундай деди: — Бу сафар мен айбдорман. Эгангиз ҳақ, мен билан халқим эса ноҳақмиз. Эй Исроил халқининг Худоси — Эгамиз, Сен адолатлисан. Шунга қарамай, шу кунгача Сен бизни асраб келдинг. Сенинг олдингда туришга ҳақимиз йўқ, лекин мана, айбларимиз билан олдингда турибмиз.” Сен Синай тоғи узра келиб турдинг, самодан туриб уларга гапирдинг, уларга адолатли қоидалар, тўғри қонунлар, яхши фармонлару амрлар бердинг. Эгамиз меҳрибон, одилдир, Худойимиз раҳмдилдир. Сен билан даъволашганимда, эй Эгам, Сен ҳар доим ҳақ бўлиб чиқасан. Шундай бўлса–да, Сен билан яна гаплашмоқчиман, Адолат хусусида савол бермоқчиман. Нечун фосиқларнинг иши юришади? Нечун мунофиқлар роҳатда яшайди? Сен ҳақсан, ё Раббий. Биз эса бугун шарманда бўлдик. Биз Сенга хиёнат қилганимиз учун, Сен ҳаммамизни — Яҳудо ва Қуддус аҳолисини ҳамда бутун Исроил халқини яқин ва узоқ юртларга тарқатиб юборгансан.
Выбор основного перевода