Эгам Худо амр қилгандай, сизларга фармонларни ва қонун–қоидаларни ўргатдим. Мулк қилиб олаётган ўша юртда буларга риоя қилинглар.
Мана шу фармонлар ва қонун–қоидаларни битта қолдирмай бажаринглар, токи сизларнинг ақл–идрокингизни бошқа халқлар кўрсин. Улар бу қонунлар ҳақида эшитиб: “Ҳа, ҳақиқатан бу буюк халқ доно, ақл–идроклидир”, деб айтсин.