Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Фармонларингдан лаззат оламан, Каломингни мен унутмасман. Ҳаммамиз қўйлардай йўлдан адашдик, Ҳаммамиз ўз йўлимиздан кетдик. Ҳаммамизнинг айбларимизни Эгамиз унинг зиммасига юклади. Нима деб ўйлайсиз: агар бир одамнинг юзта қўйи бўлса–ю, улардан бири адашиб қолса, у тўқсон тўққизтасини тоғларда қолдириб, адашиб қолганини излаб кетмайдими?! “Сизларнинг орангизда кимнингдир юзта қўйи бўлса–ю, биттаси адашиб қолса, тўқсон тўққизтасини яйловда қолдириб, адашган қўйни топмагунча қидирмайдими? Илгари сизлар адашиб юрган чўпонсиз қўйларга ўхшар эдингизлар, энди эса жонларингизнинг посбони бўлган Чўпонга қайтиб келдингизлар.
Выбор основного перевода