Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Аммо ўғиллари Шомуилнинг йўлидан юришмади. Улар тама қилар, пора олар, бир ёқлама ҳукм чиқарардилар. Эгамизнинг йўлидан юрмоқ учун, ота–боболаримизга буюрган амр, фармон ва қонун–қоидаларга риоя этмоғимиз учун кўнглимизни Ўзига ром қилсин. Юрагимни қабиҳликка бурмагин, Ёмон ишларга қўшилишимга йўл қўймагин, Бадкирдорларнинг жамоасида Зиёфатларини ейишимга йўл қўймагин. Улар олдингга тўдалашиб келишади. Гапларингни эшитиб ўтиришади, лекин биронтаси ҳам айтганларингни қилмайди. Уларнинг тилидан бол томади, аммо дилида ўз фойдасини кўзлайдилар. Сўнг халойиққа деди: — Эҳтиёт бўлинглар, ўзингизни ҳар қандай очкўзликдан сақланглар. Зеро, инсоннинг умри мол–мулкининг кўплигига боғлиқ эмас. Пулпарастлик ҳар қандай ёмонликнинг негизидир. Мана, баъзилар бойлик кетидан қувиб, имондан қайтиб кетдилар ва ўзларини кўпгина азобларга дучор қилдилар. Пулга кўнгил боғламанглар, бори билан қаноатланинглар. Зеро, Худо: “Сизларни ташлаб кетмайман, сизларни тарк этмайман”, — деб айтган.
Выбор основного перевода