Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Аммо у ерда Эгангиз Худога юз бурсангиз, бутун қалбингиз билан, жону дилингиз билан Уни изласангиз, топасизлар. Эгангиз Худони бутун қалбингиз билан, жону дилингиз билан, бутун вужудингиз билан севинглар. Озариё Осонинг ҳузурига бориб деди: — Эй шоҳ Осо! Эй Яҳудо ва Бенямин халқи! Гапимга қулоқ солинглар. Сизлар Эгамиз билан бўлар экансиз, У ҳам сизлар билан бирга бўлади. Агар сизлар Эгамизни изласангизлар, Уни топасизлар. Агар Уни тарк этсангизлар, У ҳам сизларни тарк этади. Эй Эгам, қоидаларинг менга, Ўз қулингга ўгит беради, Қоидаларингга итоат этганлар буюк мукофот олади. Бутун қалбим билан Сенга интиламан, Амрларингдан оғишимга йўл қўймагин. Ҳақорат, хўрликни мендан узоқлаштир, Ахир, шартларингни доим бажарганман.
Выбор основного перевода