Сўнг Эгамиз Ҳорунга яна деди: “Сизлар Исроил юртида улуш олмайсизлар, халқингиз орасида сизларга бир бўлак ер ҳам берилмайди. Зотан, Исроил халқи орасидаги улушингиз ҳам, мулкингиз ҳам Менман.
У ота–онасидан, ака–укасидан, Бола–чақасидан Сени устун кўрди. Сенинг амрларингни бажарди, Аҳдингга содиқ қолди.
Эй Эгам! Барқарорлигим Сенсан, Муваффақиятим ҳам Ўзингдирсан, Келажагимни Сен таъминлайсан.
Ёқубнинг Худоси эса ундай эмас. Бутун борлиқни У яратган, Исроил қабиласини Ўзига мулк қилган. Унинг номи Сарвари Оламдир.
Қалбимда айтаман: “Эгамдир менинг бор–йўғим, Шундай экан, ёлғиз Ундадир менинг умидим.”