Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мен шимолдаги барча қабилаларни йиғаман. Бобил шоҳи қулим Навухадназарни ҳам чақираман, — деб айтмоқда Эгамиз. — Уларни сизларга қарши, бу юрт аҳолиси ва ён–атрофингиздаги халқларга қарши тортиб келаман. Мен сизларни тамомила қириб битираман. Сизларни кўрганлар даҳшатга тушади, аҳволингизни кўрган одамлар қотиб қолади. Мен юртингизни абадий харобазорга айлантираман. Исроил халқининг Худоси — Эгамиз менга шундай деди: “Қўлимдаги косани ол. Бу коса ғазабим шаробига тўла. Мен сени қайси халқлар олдига юборсам, бу косадаги шаробдан уларга ичир. Уларни Мисрдан олиб чиқишга, улар учун танлаб қўйган энг улуғвор юртга — сут ва асал оқиб ётган юртга олиб боришга онт ичган эдим. Шундай бўлса–да, уларни дунёдаги энг улуғвор юртга, сут ва асал оқиб ётган юртга олиб бормайман, деб саҳрода онт ичдим.
Выбор основного перевода