Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Боғ–роғлардаги дарахтлар мева беради, ер мўл ҳосил етиштиради. Сизлар ўз заминингизда ҳар қандай хавф–хатардан холи бўласиз. Мен сизларни қул қилиб олган золимларнинг қўлидан халос қиламан, бўйинтуруғини синдираман. Ўшанда сизлар Эгангиз Мен эканлигимни билиб оласиз. Эгамиз демоқда: “Ўша куни Мен халқимнинг илтижоларига жавоб бераман, Мен осмонга амр қиламан, Осмон ерга ёмғир ёғдиради. Ер буғдой, узум, зайтун етиштиради, Улар эса ҳаёт бағишлайди Йизрилга — «Худо эккан» деб аталган Менинг халқимга. Ҳа, Мен Йизрилни Ўзим учун бу юртга ўтқазаман. Лўруҳамога, яъни «Раҳмдан бебаҳра» деганга раҳм қиламан, Лўёмини, яъни «Халқим эмас» деганни «Ўз халқим» деб атайман. У эса «Худойим» деб чақирар Мени.”
Выбор основного перевода