Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Адолат руҳи, оташ руҳи ила Раббий ювиб ташлайди Қуддус халқининг ҳаром–харишини, Поклайди Сионнинг қон доғларини. Чанқоқ ерга Мен сув бераман, Қақраган тупроқда ирмоқлар оқизаман. Наслингга Руҳимни бераман, Зурриётинг устига Ўз баракамни ёғдираман. Менга қарши қилган барча гуноҳларидан уларни поклайман, бош кўтариб қилган гуноҳларини кечираман. Бутлар ва макруҳ худолар туфайли ўзларини булғамайдилар, гуноҳдан ўзларини пок сақлайдилар. Мен уларни садоқатсизлик айбидан халос этаман. Дилларини поклаб тозалайман. Шунда улар Менинг халқим бўлади, Мен эса уларнинг Худоси бўламан. Сарвари Олам шундай айтмоқда: “Ўша куни Довуд авлоди ва Қуддус аҳолиси учун бир булоқ очилади. Бу булоқ уларнинг барча гуноҳлари ва нопокликларини ювади. Ўша куни Мен бу юртдан барча бутларни йўқ қиламан. Ҳатто уларнинг номлари ҳам унутилади. Мен бу юртдан яна сохта пайғамбарларни ва уларни илҳомлантирадиган ёвуз руҳни олиб ташлайман. Шундай экан, самимий қалб ва мустаҳкам ишонч билан Худога яқинлашайлик. Ахир, Масиҳ Ўз қони билан қалбларимизни тозалаб, виждонимизни қийнаган ҳамма гуноҳлардан поклади. Баданимиз ҳам тоза сув билан ювилди.
Выбор основного перевода