Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Сизлар солиҳлигингиз учун, юрагингиз тўғри бўлгани учун уларнинг ерига бориб эгалик қилмаяпсизлар. Йўқ! Бу халқларнинг фосиқлиги туфайли Эгангиз Худо уларни олдингиздан ҳайдаяпти. Шу йўл билан оталарингиз Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқубга Эгангиз онт ичиб берган ваъдасини бажаради. Шуни билиб қўйингларки, Эгангиз Худо бу ҳосилдор юртни сизларга солиҳ бўлганингиз учун бермаяпти. Сизлар солиҳ эмас, ўжар халқсиз. Қудратли кучини билдириш учун, Ўз номи ҳақи, Эгамиз уларни қутқарди. Эй Исроил халқи, билиб қўйинглар, Мен сизларга қилмоқчи бўлган бу яхшиликларга лойиқ эмассиз, бироқ шу орқали Мен сизларни уялтираман. Қилган қилмишларингиздан пушаймон бўласиз. Эгамиз Раббийнинг каломи шудир.»
Выбор основного перевода