Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шафқат қил, эй Эгам, шафқат қил бизга, Кўрган хўрликларимиз етиб ортар. Беғамларнинг масхаралаши жонимиздан тўйдирди, Киборларнинг ҳақоратидан пичоқ бориб суякка етди. Элам ҳам ўша ерда, бир тўда сипоҳларининг қабрлари орасида ётибди. Уларнинг ҳаммаси жангда ҳалок бўлган. Бу суннатсизлар нариги дунёга кетган. Улар тириклар дунёсига даҳшат солишган эди, энди эса гўрдаги марҳумлар сингари иснодга қолишди. “Эй инсон, Исроил чўпонларига қарши башорат қилиб айт: «Эгамиз Раббий шундай демоқда: эй Исроил чўпонлари, сизнинг ҳолингизга вой! Сизлар қўйларни боқиш ўрнига ўзингизни боқиб юрибсизлар! Эгамиз Ўз юртига жон куйдирди шул замон, Ўз халқига раҳм қилди У ўшал он.
Выбор основного перевода