Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ҳа, У ўлимни бутунлай ютиб юборади. Эгам Худо ҳамманинг кўз ёшларини артиб қўяди, Бутун ер юзида Ўз халқининг уятини олиб ташлайди. Ҳа, Эгам шундай деб айтган! Худо устингизга зулмат юбормасдан олдин, Қоронғи қирларда қоқилмасингиздан олдин, Эгангиз Худони улуғланг. Акс ҳолда, сиз кутаётган ёруғликни У зулматга айлантиради, Ўша ёруғликни тим қоронғи қилади. Тўкилган ўша қон учун сен айбдор бўлдинг, ясаган бутларинг билан булғандинг. Ҳалокат кунингни яқинлаштирдинг. Ўз ҳаётингга якун ясадинг! Шу боис халқлар сени мазах қилишларига, юртлар устингдан кулишларига Мен йўл қўяман. Очарчиликдан нобуд бўлмаслигингиз учун Мен сизларга серунум ерларни бераман. Ўзга халқлар сизларни ҳақорат қилмайдиган бўладилар.
Выбор основного перевода