Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамиз кимнинг айбини ёзмаган бўлса, Ўша инсон бахтлидир, Руҳида ҳийла бўлмаганлар бахтлидир. Очарчиликдан нобуд бўлмаслигингиз учун Мен сизларга серунум ерларни бераман. Ўзга халқлар сизларни ҳақорат қилмайдиган бўладилар. Эгамиз демоқда: “Ўша куни Мен халқимнинг илтижоларига жавоб бераман, Мен осмонга амр қиламан, Осмон ерга ёмғир ёғдиради. Ер буғдой, узум, зайтун етиштиради, Улар эса ҳаёт бағишлайди Йизрилга — «Худо эккан» деб аталган Менинг халқимга. Жавоб берди У халқига шундай дебон: “Тўқ бўласиз, сизларга бераман шароб, мой ва дон. Халқлар орасида мазах бўлишингизга энди йўл қўймайман. Унинг халқи қандай гўзал ва ажойиб! Янги шаробу донлар Йигит–қизларни бақувват қилар. Сарвари Олам шундай айтмоқда: “Ўша куни Довуд авлоди ва Қуддус аҳолиси учун бир булоқ очилади. Бу булоқ уларнинг барча гуноҳлари ва нопокликларини ювади. Ўша куни Мен бу юртдан барча бутларни йўқ қиламан. Ҳатто уларнинг номлари ҳам унутилади. Мен бу юртдан яна сохта пайғамбарларни ва уларни илҳомлантирадиган ёвуз руҳни олиб ташлайман.
Выбор основного перевода