“Эй инсон, Исроил тоғларига юзлан. Уларга қарши шундай башорат қил:
«Эй Исроил тоғлари, Эгамиз Раббийнинг сўзларини эшитинглар! Эгамиз Раббий тоғлару қирларга, жарликлару водийларга шундай деб айтмоқда: Мен Ўзим сизларга қарши қилич юбораман, бутларга аталган барча саждагоҳларингизни вайрон қиламан.