Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ғанимлари унга шердай ўкирди, Овози борича унга бўкирди. Ўшалар дастидан Исроил юрти хароб бўлди, Шаҳарлари вайрон бўлиб, ҳувиллаб қолди. Шу сабабдан юрти ҳувиллаб қолади, Юртнинг аҳволидан одамлар қотиб қолади, Ўтган–кетганлар даҳшатга тушади, «Ё тавба» деб, ёқасини ушлашади. Қуддус аҳолиси шундай деди: “Бобил шоҳи Навухадназар бизни ғажиди, эзди, Бизни бўм–бўш идишдай қилиб қўйди. У аждарҳодай бизни ямлади, Лаззатли нарсаларимиз билан қорнини тўйғизди, Кейин эса бизни тупуриб ташлади.” Ўтган–кетганлар сендан ор қилиб, Қўл силтаб кетадилар. Ёқасини ушлаб, бошларини чайқайдилар, Эй қиз Қуддус, сени мазах қилиб шундай дейдилар: “Гўзалликда комил шаҳарми шу?! Бутун дунёнинг севинчимиш у!” Барча ёвларинг устингдан кулади, Ҳолингни кўриб ёқасини ушлайди. Тишларини ғижирлатиб айтишади: “Биз уни ямладик! Воҳ, қандай интизорлик билан Бу кунни кутган эдик! Ниҳоят, ўша кунга етдик!” Ҳа, сизлар Менинг олдимда ўзингизни катта тутдингизлар. Оғзингизни кўпиртириб, Менга қарши гапирдингизлар. Мен ҳаммасини эшитдим.
Выбор основного перевода