Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Вақти келиб, Ёқуб насли илдиз отади, Исроил куртак отиб, гуллайди, Ер юзини мевалари билан тўлдиради. Энди улар қадимги вайроналарни қайта тиклайди, Азалий вайрона ерларни яна ўнглайди, Насллар оша вайрон ётган шаҳарларни қайта қуради. У ердан шукрона қўшиқлари эшитилади, Шодлик ҳайқириқлари янграб туради. Мен халқимни кўпайтираман, Уларнинг сони камаймайди. Уларни обрў–эътиборли қиламан, Ҳеч ким уларни оёқ ости қилмайди. Эй инсон, уларга айт: «Эгамиз Раббий шундай демоқда: Мен сизларни гуноҳлардан поклаганимда, одамларни олиб келиб, шаҳарларингизга ўрнаштираман. Вайрона бўлиб ётган харобаларингиз тикланади. Мен халқимни яна фаровонликка эриштираман. Улар вайрон бўлган шаҳарларни қайта қуриб, У ерда ўрнашиб оладилар. Узумзорлар барпо қилиб, шаробини ичадилар. Боғлар яратиб, меваларини ейдилар.
Выбор основного перевода