Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Оғзимиз кулги билан, Тилларимиз шодлик қўшиғи билан тўла эди. Шунда халқлар айтдилар: “Улар учун Эгамиз буюк ишлар қилди.” Ана ўшанда даштдаги ҳамма дарахтлар Эгангиз Мен эканлигимни билиб олади. Зотан, улкан дарахтларни йиқитадиган Менман. Паст дарахтларни баланд қилиб, ўстирадиган ҳам Менман. Кўкариб турган дарахтни қовжиратадиган ҳам, қовжираган дарахтни кўкартирадиган ҳам Менман. Буларни Мен, Эгангиз, айтдим! Айтганларимнинг ҳаммасини Ўзим амалга ошираман.»” Адабингизни берган куним мардлигингизни кўраман, ўшанда Мен билан олишишга қурбингиз етармикан?! Мен, Эгангиз, айтганларимни амалга ошираман. Менинг Руҳим сизларга ҳаёт нафасини пуфлаб, сизларни тирилтиради. Мен сизларни она юртингизга олиб бориб, у ерда ўрнаштираман. Ўшанда Мен, Эгангиз, айтган гапларимни амалга оширганимни сизлар билиб оласизлар.» Эгамизнинг каломи шудир.” Мен уларни ғанимларнинг юртларидан олиб чиққанимда, халқлар муқаддаслигимни кўришади. Эгаси Худо Мен эканлигимни халқим билиб олади. Гарчи Мен уларни ўзга юртларга тарқатиб юборган бўлсам–да, уларни она юртига қайтариб олиб келаман. Халқимдан биронтаси ҳам бегона юртда қолиб кетмайди.
Выбор основного перевода