Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Қадимги вайроналарингиз қайта тикланади, Кўҳна пойдеворларни қайта кўтарасиз. Шунда сизларни “Бузуқ деворни тикловчи”, “Кўчаларни қайта қурувчи” деб чақиришади. Мен Исроил аҳолисини кўпайтираман. Бутун Исроил хонадонини сон–саноқсиз қиламан. Ҳувиллаган шаҳарларга одамлар кўчиб келади, вайроналар қайта тикланади. Устингизга тоза сувдан сепиб, сизларни поклайман. Барча нопокликлару бутларингиздан тозалайман. Сарвари Олам шундай айтмоқда: “Мен шарқ ва ғарбда сарсон бўлган Ўз халқимни қутқараман. Уларни яна Қуддусда яшашлари учун олиб келаман. Улар Менинг халқим бўлади, Мен эса уларнинг Худоси бўламан. Уларни садоқат ва одиллик билан бошқараман.”
Выбор основного перевода