Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ахир, Эгангиз Худо ямламай ютадиган оловдир, У рашкчи Худодир. Эй Худонинг халқини талаган Бобилликлар! Сизлар севиниб, хурсанд бўляпсизлар, Яйловдаги бузоқдай шодон сакраяпсизлар, Отлар каби кишнаяпсизлар. Эгамиз Раббий шундай деб айтмоқда: сизлар юрагингиздаги бутун ғараз билан Исроилнинг бахтсизлигидан севиндингизлар, чапак чалиб, сакраб ўйнадингизлар. Эгамиз Раббий шундай демоқда: “Эдом халқи Яҳудодан ўч олиб, катта гуноҳ қилди. Шу сабабдан Мен уларга қарши қўлимни кўтариб, Эдом юртини вайрон қиламан, — деб айтмоқда Эгамиз Раббий. — Одаму ҳайвонларини қириб ташлайман. Темон шаҳридан тортиб, то Дедон шаҳригача бўлган ҳаммани қиличдан ўтказаман. Халқим Исроил орқали Эдомдан қасос оламан. Улар орқали қаҳру ғазабимни Эдомликлар устига сочаман. Шунда Эдом халқи қасосим нима эканлигини билиб олади.” Эгамиз Раббийнинг каломи шудир. Ҳолимни кўриб шод бўлмангиз, эй ғанимлар! Йиқилганимда ўзим туриб оларман. Зулматда ўтирганимда, Менга нур сочар Эгам.
Выбор основного перевода