Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Довуд Маъбад биноларининг, омборхоналарининг, бошқа хоналарининг ва Энг муқаддас хонанинг, яъни гуноҳдан поклаш жойининг чизма лойиҳаларини ўғли Сулаймонга берди. Эгамизнинг уйига бошлаб келдим. Уларни Йихдалиё ўғли Ханон пайғамбарнинг ўғилларига қарашли хонага олиб кирдим. Бу хонанинг ёнида Маъбад аъёнларининг хонаси, тагида эса Шаллум ўғли Масиёнинг хонаси жойлашган эди. Масиё Маъбад дарвозабони бўлиб хизмат қилар эди. Йўлакнинг икки томонидаги ўша соқчилар хоналари бир хил катталикда, орасидаги деворлар ҳам бир хил қалинликда эди. Сўнг ўша одам дарвоза биносининг остонасини ўлчади. Остонанинг эни ўн тирсак чиқди. Йўлакнинг эни эса ўн уч тирсак чиқди. Ҳар бир хонанинг олдида баландлиги ва эни бир тирсак бўлган пастак девор бор эди. (Хоналарнинг узунлиги ва эни олти тирсакдан эди.) Сўнгра ўша одам дарвоза биносининг шифтини кўндалангига, бир хонанинг орқа деворидан тортиб, рўпарадаги хонанинг орқа деворигача ўлчади. Шифтнинг эни 25 тирсак чиқди. Кейин у даҳлиз эшигининг икки ён деворини ўлчади. Деворнинг баландлиги 60 тирсак чиқди. Дарвоза биносининг атрофи ҳовли эди. Дарвоза биносининг узунлиги, дарвозадан тортиб, то ичкаридаги даҳлизгача 50 тирсак эди. Хоналарнинг учала деворида панжарали туйнуклар бор эди. Даҳлизда ҳам панжарали туйнуклар бор эди. Даҳлиз эшиги ён деворларига пальма дарахтининг тасвирлари туширилган эди. Бу дарвоза биносининг икки ён томонидаги учтадан бўлган соқчилар хоналари, даҳлиз ва ён деворларнинг ўлчамлари шарқий дарвоза биносиники билан бир хил эди. Дарвоза биносининг узунлиги 50 тирсак, эни 25 тирсак эди. Дарвоза биносининг хоналари, даҳлизи ва даҳлиз эшигининг икки ён девори бошқа дарвоза бинолариникига ўхшаган эди. Хоналарнинг ва даҳлизнинг панжарали туйнуклари бор эди. Дарвоза биносининг узунлиги 50 тирсак, эни 25 тирсак эди. Дарвоза биносининг хоналари, даҳлизи ва даҳлиз эшигининг ён деворлари бошқа дарвозаларникига ўхшаган эди. Хоналарнинг ва даҳлизнинг панжарали туйнуклари бор эди. Дарвоза биносининг узунлиги 50 тирсак, эни 25 тирсак эди. Дарвоза биносининг хоналари, даҳлизи ва даҳлиз эшигининг ён деворлари бошқа дарвоза бинолариникига ўхшаган эди. Хоналар ва даҳлизнинг панжарали туйнуклари бор эди. Дарвоза биносининг узунлиги 50 тирсак, эни 25 тирсак эди.
Выбор основного перевода