Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Сўнг у шарқий дарвоза биносининг олдига борди. Зиналардан тепага кўтарилиб, остонани ўлчади. Остона икки ён деворининг қалинлиги олти тирсак чиқди. Сўнгра ўша одам дарвоза биносининг шифтини кўндалангига, бир хонанинг орқа деворидан тортиб, рўпарадаги хонанинг орқа деворигача ўлчади. Шифтнинг эни 25 тирсак чиқди. Дарвоза биносининг узунлиги, дарвозадан тортиб, то ичкаридаги даҳлизгача 50 тирсак эди. Хоналарнинг учала деворида панжарали туйнуклар бор эди. Даҳлизда ҳам панжарали туйнуклар бор эди. Даҳлиз эшиги ён деворларига пальма дарахтининг тасвирлари туширилган эди. Ички ҳовлига қаратилган дарвоза биноларининг даҳлизлари бир хил эди. Уларнинг узунлиги 25 тирсак, эни 5 тирсак эди.
Выбор основного перевода