Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамиз шундай деди: “Эй Еремиё, уйимнинг ҳовлисига бориб тур. Яҳудо шаҳарларидан уйимга сажда қилмоқчи бўлиб келган ҳамма одамларга гапир. Мен сенга амр қилган барча сўзларни, биронтасини ҳам қолдирмай уларга айт. Эй инсон, сен бориб Исроил халқига Маъбадимни тасвирлаб бер, улар Маъбаднинг лойиҳаси билан танишиб чиқишсин. Қилган гуноҳларидан пушаймон бўлишсин. Эгамиз менга деди: “Эй инсон, гапларимни қулоғингга қуйиб ол. Мен сенга Маъбадимнинг қонун–қоидаларини тушунтираман. Маъбадга ким кириши мумкин–у, ким кириши мумкин эмаслигини яхшилаб эслаб қол. Ахир, мен Худонинг ҳамма мақсадини сизларга баён қилишдан бўйин товламадим.
Выбор основного перевода