Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Остонадан йўлак бошланар эди. Йўлакнинг икки томонида соқчилар учун махсус қурилган учтадан хона бор эди. Хоналарнинг эни ва узунлиги бир хил — олти тирсакдан эди. Хоналарни ажратиб турган деворларнинг қалинлиги эса беш тирсак эди. Йўлакнинг охирида даҳлиз остонаси бор эди. Даҳлиз остонасининг икки ён девори олти тирсак қалинликда эди. Хоналарнинг учала деворида панжарали туйнуклар бор эди. Даҳлизда ҳам панжарали туйнуклар бор эди. Даҳлиз эшиги ён деворларига пальма дарахтининг тасвирлари туширилган эди. Бу дарвоза биносининг икки ён томонидаги учтадан бўлган соқчилар хоналари, даҳлиз ва ён деворларнинг ўлчамлари шарқий дарвоза биносиники билан бир хил эди. Дарвоза биносининг узунлиги 50 тирсак, эни 25 тирсак эди. Дарвоза биносининг хоналари, даҳлизи ва даҳлиз эшигининг икки ён девори бошқа дарвоза бинолариникига ўхшаган эди. Хоналарнинг ва даҳлизнинг панжарали туйнуклари бор эди. Дарвоза биносининг узунлиги 50 тирсак, эни 25 тирсак эди. Дарвоза биносининг хоналари, даҳлизи ва даҳлиз эшигининг ён деворлари бошқа дарвозаларникига ўхшаган эди. Хоналарнинг ва даҳлизнинг панжарали туйнуклари бор эди. Дарвоза биносининг узунлиги 50 тирсак, эни 25 тирсак эди.
Выбор основного перевода