Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Худо мени ўша ерга яқинроқ олиб борганда, мен дарвоза ёнида турган бир одамни кўриб қолдим. Ўша одамнинг бутун вужуди ярқироқ мисдай товланиб турар эди. Унинг қўлида ўлчов асбобларидан зиғир арқон ва чизғич бор эди. Мен Маъбад атрофида баландлиги 6 тирсак бўлган пойдевор борлигини ҳам кўрдим. Ён хоналар мана шу пойдевор устига қурилган эди. Маъбад ҳудуди тўртбурчак шаклда эди. Бу девор муқаддас жойни оддий жойдан ажратиб турар эди. Маъбаддаги қурбонгоҳнинг ўлчамлари узун тирсак бўйича бўлсин. Яъни ҳар бир узун тирсак бир тирсагу тўрт энни ташкил қилиб, ўлчамлари қуйидагича бўлсин: қурбонгоҳ атрофидаги ариқчанинг чуқурлиги бир тирсак, эни ҳам бир тирсак, ариқча четининг баландлиги бир қарич. Менга гапирган фариштанинг қўлида олтин чизғичи бор эди. Бу чизғич шаҳарни, унинг дарвозаларию деворини ўлчаш учун эди. Сўнг фаришта шаҳарнинг деворини ўлчади. Деворнинг баландлиги 144 тирсак чиқди. Фаришта инсоний ўлчовдан фойдаланганди.
Выбор основного перевода