Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамиз уйининг асосий хонаси олдида айвон бўлиб, айвоннинг узунлиги асосий хонанинг эни билан бир ўлчовда — 20 тирсак, эни 10 тирсак эди. Бобилликлар Эгамизнинг уйидаги бронза устунларни, араваларни, бронза ҳовузни парчаладилар, бронзанинг ҳаммасини Бобилга олиб кетдилар. Эгамизнинг уйида хизмат пайтида ишлатиладиган буюмларни — қозонларни, куракларни, қайчиларни, тоғорачалар ва куракчаларни, барча бронза ашёларни ҳам олиб кетдилар. Қўриқчилар сардори Набизарадон олтин ва кумушдан ясалган тоғораларни, оловкуракларни, тоғорачаларни, товоқларни, чироқпояларни, куракчаларни ва шароб назри учун ишлатиладиган идишларни ҳам олиб кетди. Эгамизнинг уйи учун шоҳ Сулаймон ясаттирган иккита устунга, ҳовузга, ҳовуз остидаги ўн иккита буқага ва араваларга беҳисоб бронза сарф қилинган эди. Ҳар бир устуннинг баландлиги 18 тирсак, тевараги 12 тирсак эди. Устунларнинг ичи кавак бўлиб, деворларининг қалинлиги тўрт энли эди. Иккала устуннинг тепасида биттадан устунқош бор эди. Устунқошларнинг баландлиги 5 тирсакдан, атрофлари бронзадан ясалган тўрсимон безак ва анор тасвири билан безатилган эди. Устунқошнинг ҳар бир томонига тўқсон олтита анор тасвири туширилган эди. Тўрсимон безакдаги анорларнинг сони ҳаммаси бўлиб юзта эди. Ғолиб келганларни Мен Худойимнинг Маъбадида устун қиламан. Шунда улар зинҳор Маъбадни тарк этмайдилар. Уларнинг пешаналарига Мен Худойимнинг номини ва Худойимга қарашли шаҳарнинг номини ёзаман. Бу шаҳар — Худойим самодан юборадиган янги Қуддусдир. Ғолибнинг пешанасига Мен Ўзимнинг янги номимни ҳам ёзаман.
Выбор основного перевода