Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Тўрт нафар бош дарвозабон Леви қабиласидан эди. Улар Худонинг уйидаги омборхона ва хазиналар учун масъул эдилар. Шунда Ҳизқиёнинг буйруғига биноан, Эгамиз уйининг омборхоналари тайёрланди. Хоналар уч қават қилиб қурилган бўлиб, ҳар бир қаватда ўттизтадан хона бор эди. Маъбаднинг деворлари уч поғонали зина шаклида бўлиб, хоналарга таянч бўлиб хизмат қилар эди. Шу сабабдан Маъбад деворларининг ўзи бутун эди. Сўнг ўша одам мени ташқи ҳовлига олиб чиқиб, Маъбаднинг шимолидаги бир қатор хоналар олдига олиб борди. Бу хоналар Маъбаднинг ғарб томонидаги иморатга яқин жойлашган эди. Табаррук ҳудуднинг иккинчи ярми Маъбаддаги юмушларни бажараётган левиларга қарашли бўлади. Улар яшайдиган шаҳарлар шу ерда жойлашади. Маъбаднинг ташқи ҳовлисини эса қолдир, уни ўлчама. Чунки у ер бутпарастларга берилган. Улар муқаддас шаҳарни 42 ой оёқ ости қиладилар.
Выбор основного перевода