Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Хоналарнинг учала деворида панжарали туйнуклар бор эди. Даҳлизда ҳам панжарали туйнуклар бор эди. Даҳлиз эшиги ён деворларига пальма дарахтининг тасвирлари туширилган эди. Бу дарвоза биносининг икки ён томонидаги учтадан бўлган соқчилар хоналари, даҳлиз ва ён деворларнинг ўлчамлари шарқий дарвоза биносиники билан бир хил эди. Дарвоза биносининг узунлиги 50 тирсак, эни 25 тирсак эди. Деворлардаги панжарали туйнуклар, даҳлиз ва пальма тасвирларининг ўлчамлари шарқий дарвоза биносиники билан бир хил эди. Дарвозага етти поғонали зина олиб борар эди. Даҳлиз дарвоза биносининг ички томонида жойлашган эди. Дарвоза биносининг хоналари, даҳлизи ва даҳлиз эшигининг ён деворлари бошқа дарвозаларникига ўхшаган эди. Хоналарнинг ва даҳлизнинг панжарали туйнуклари бор эди. Дарвоза биносининг узунлиги 50 тирсак, эни 25 тирсак эди.
Выбор основного перевода