Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мен буни томоша қилиб турганимда, карублар қанотларини ёздилар, замин узра кўтарилиб, ғилдираклари билан бирга уйдан чиқиб кетдилар. Карублар Эгамиз уйининг шарқий дарвозаси ёнида тўхтаб қолдилар. Исроил Худосининг улуғворлиги уларнинг устида эди. Руҳ мени кўтариб, Эгамиз уйининг шарқий дарвозасига олиб борди. Дарвоза ёнида мен йигирма беш нафар кишини кўрдим. Уларнинг орасида халқ раҳнамоларидан Аззур ўғли Язаниё ва Бинаё ўғли Пилатиё бор эди. Сўнг ўша одам ташқи ҳовлининг шимолий дарвоза биносини ўлчади. Деворлардаги панжарали туйнуклар, даҳлиз ва пальма тасвирларининг ўлчамлари шарқий дарвоза биносиники билан бир хил эди. Дарвозага етти поғонали зина олиб борар эди. Даҳлиз дарвоза биносининг ички томонида жойлашган эди. Дарвозага етти поғонали зина олиб борар эди. Даҳлиз дарвоза биносининг ички томонида жойлашган эди. Даҳлиз эшигининг икки ён деворига пальма дарахтининг тасвирлари туширилган эди. Ўша одам мени шарқий дарвоза олдига олиб борди. Ўша одам мени Маъбаднинг эшиги ёнига олиб борди. Қарасам, Маъбад остонасидан бир ирмоқ оқиб чиқаётган экан. Остонанинг жануб томонидан чиққан бу ирмоқ қурбонгоҳнинг жанубидан ўтиб, шарққа оқаётган эди.
Выбор основного перевода