Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Аҳд сандиғи Эгамизнинг уйига келгандан кейин, Довуд у ердаги хизматга созандалар тайинлаганди. Сулаймон Қуддусда Эгамизнинг уйини қургунга қадар, улар Муқаддас чодирнинг олдида қўшиқ айтиб хизмат қилишарди. Ўз хизматларини берилган кўрсатмалар асосида адо этишарди. 4000 нафари дарвозабон бўлади, қолган 4000 нафари эса мен ясаттирган мусиқа асбобларини чалиб, Эгамизни мадҳ қилади.” Довуд билан леви йўлбошчилари левиларнинг Осиф, Хаман ва Ёдутун уруғларини созандалар қилиб тайинладилар. Уларнинг вазифаси лира, арфа ва зиллар чалиб, башорат қилиш эди. Созандаларнинг рўйхати ва уларнинг бажарадиган вазифаси қуйидагича эди: Осифнинг тўрт ўғли Заккур, Юсуф, Натаниё ва Осорилах отасининг раҳбарлиги остида бўлиб, шоҳнинг буйруғи билан башорат қилишар эди. Ёдутуннинг олти ўғли Гадалиё, Зари, Ешаё, Шимах, Хашавиё ва Маттитиё отасининг раҳбарлиги остида бўлиб, улар лира жўрлигида башорат қилишар, Эгамизга шукроналар ва ҳамду санолар айтишар эди. Хаманнинг Буккиёх, Маттаниё, Узиёл, Шавувол, Яримўт, Ханониё, Хонин, Элиота, Гидалти, Ромамтизер, Ёшбахаша, Малўти, Хўтир ва Махазийўт исмли ўн тўртта ўғли бор эди. Буларнинг ҳаммаси шоҳ хизматида бўлган валий Хаманнинг ўғиллари эдилар. Худо Ўз ваъдасига биноан, Хаманни сийлаб, унга ўн тўртта ўғил берган эди. Унинг уч қизи ҳам бор эди. Ўғилларнинг ҳаммаси отасининг раҳбарлиги остида зил, арфа ва лираларни чалиб, Эгамизнинг уйида созанда бўлиб хизмат қилишар эди. Осиф, Ёдутун ва Хаман бевосита шоҳнинг буйруқларига бўйсунишарди. Бу созандалар қариндошлари билан бирга 288 кишини ташкил қилиб, Эгамизнинг ҳузурида юксак маҳорат билан мусиқа чалишар эди. Улар хонадонларига кўра, 24 гуруҳга бўлинди. Ҳар бир гуруҳ 12 кишидан ташкил топган бўлиб, бир раҳбарга эга эди. Уларнинг ҳаммаси — ёшу қари, устозу шогирд ўз вазифаларини билиб олиш учун қуръа ташлашди. Биринчи қуръа Осиф хонадонидаги Юсуф ва унинг гуруҳига тушди. Иккинчи қуръа Гадалиё ва унинг гуруҳига тушди. Ўша одам мени дарвоза орқали Маъбаднинг ташқи ҳовлисига олиб кирди. Ҳовлининг девори бўйлаб ўттизта ҳужра қурилган эди. Ҳужраларнинг олд томонида тош ётқизилган бир йўл бор эди. Шимолий дарвоза биносининг рўпарасида ҳам шарқий дарвоза биносидагидай ички ҳовлига олиб кирадиган дарвоза биноси бор эди. Ўша одам ички дарвоза биносидан ташқи дарвоза биносигача бўлган масофани ўлчаган эди, масофа 100 узун тирсак чиқди. Жануб томонда Маъбаднинг ички ҳовлисига олиб кирадиган дарвоза биноси бор эди. Ўша одам жанубдаги ички дарвоза биносидан ташқи дарвоза биносигача бўлган масофани ўлчади, масофа 100 тирсак чиқди. Сўнг ўша одам мени жанубий дарвоза орқали Маъбаднинг ички ҳовлисига олиб кирди–да, дарвоза биносини ўлчади. Дарвоза биносининг ўлчамлари бошқа дарвоза бинолариники билан бир хил эди.
Выбор основного перевода